Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон раҳбари: КХДР - дунёдаги энг катта таҳдид
Шимолий Корея АҚШ миллий хавфсизлигига энг катта таҳдиддир. АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис шундай баёнот билан чиқди. Бу ҳақида 13 июнь куни Reuters агентлиги хабар берди.
"Ядровий қурол дастури барча учун очиқ-ойдин ва ҳақиқий таҳдид ҳисобланади, режимнинг халқаро ҳуқуққа мувофиқ провакацион ҳаракатлари эса, БМТ санкцияларига қарамай, тўхтамайди", - деди Мэттис.
Мудофаа вазири "Шимолий Кореянинг ядровий қуролни ишлаб чиқишга бўлган интилиши суръати ва кўламига кўра кенгайгани"ни таъкидлади.
"Дунё ва хавфсизликка энг катта таҳдид - бу Шимолий Корея", - дейди Пентагон раҳбари.
Таъкидлаш жоизки, КХДРнинг навбатдаги синовидан сўнг АҚШ Пхеньянга нисбатан санкциялар пакетини Хитой билан мувофиқлаштирган ҳолда кенгайтирди.
КХДР ҳукумати муваффақиятли ўтказилган синовлар серияси Шимолий Корея тез кунларда қитъалараро баллистик ракета синовларига киришишидан далолат бераётгани ҳақида хабар берди.
Ҳодисаларнинг бундай ривожи Вашингтонда ҳам бўлиши мумкинлиги, бироқ АҚШ бундай ҳужумлардан ракета мудофаа тизими билан ишончли ҳимоялангани таъкидланмоқда.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
08:50 / 11.07.2026
Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний миграция ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди
22:16 / 10.07.2026
Трамп ўзи ўлдирилган тақдирда Эронни «бомбалаб ташлашни» буюрди
11:07 / 10.07.2026