Жаҳон | 10:29 / 13.06.2017
54356
1 дақиқада ўқилади

Путин: АҚШ “Ал-Қоида” ва бин Лодинни ўзи етиштирди

Россия президенти Владимир Путиннинг маълум қилишича, “Ал-Қоида” террорчилик ташкилоти “америкалик дўстлар” фаолияти натижаси экан. У бу ҳақда режиссёр Оливер Стоунга берган интервьюсида айтиб ўтди. Фильм Showtime телеканалида намойиш этилган.

“Ал-Қоида” – бизнинг фаолият натижаси эмас. Бу бизнинг америкалик дўстларимиз фаолияти натижаси. Бу Афғонистондаги советлар уруши давридан бошланган. Ўшанда америкалик махсус хизматлар ислом фундаментализмининг турли йўналишларини Афғонистонда советлар қўшинлари билан курашда қўллаб-қувватлашган. Америкаликлар “Ал-Қоида”, ҳамда бин Лодинни ўзлари етиштиришди”, деди у.

Путиннинг сўзларига кўра, “бунинг бари назоратдан чиқиб кетди, ҳамда бу ҳар доим шундай бўлган”. Унинг таъкидлашича, “АҚШдагилар бу ҳақда билишлари керак эди, бу уларнинг айби”.

Мавзуга оид