Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон иқтисоди энг тез ривожланаётган мамлакатлар ўнлигида
Ўзбекистон дунёнинг иқтисоди энг тез ривожланаётган мамлакатлар ўнлигига киритилди. Бу ҳақида Жаҳон банкининг "Глобал иқтисодий ислоҳотлар" ҳисоботи асосида Жаҳон иқтисодий форумида маълум қилинди.
Жаҳон банки прогнозларига кўра, Ўзбекистоннинг ЯИМ ўсиш прогнози 2017 йилда 7,6 фоизни ташкил қилди. Бу жорий йил якунларига кўра, 8,3 фоизли ўсишни қайд этган Эфиопиядан кейинги энг яхши кўрсаткичдир.

Иқтисодиёти тез ривожланаётган мамлакатлар ўнлигига Ўзбекистон ва Эфиопиядан ташқари, шунингдек Непал (3-ўрин, ЯИМ ўсиши - 7,5 фоиз), Ҳиндистон (4-ўрин, 7,2 фоиз), Танзания (5-ўрин, 7,2 фоиз), Джибути (6-ўрин, 7 фоиз), Лаос (7-ўрин, 7 фоиз), Камбоджа (8-ўрин, 6,9 фоиз), Мьянма (9-ўрин, 6,9 фоиз) ва Филиппин (10-ўрин, 6,9 фоиз) мамлакатлари киритилди.
Мавзуга оид
20:56 / 06.07.2026
Ўзбекистонда уюшган жиноятчилик даражаси паст, аммо муаммолар сақланиб қолмоқда - тадқиқот
08:43 / 06.07.2026
Дунёнинг энг йирик иқтисодиётлари рейтинги эълон қилинди
20:55 / 25.06.2026
Ўзбекистон бола ҳуқуқлари халқаро рейтингида 96-ўринни эгаллади
08:30 / 24.06.2026