Америка Қўшма Штатлари бўйича турмуш кечириш арзонлииги бўйича Теас штатига тенг келадигани йўқ, деб қабул қилинган. Бироқ, АҚШ жамоат ва иқтисодий тадқиқотлар бўйича Кенгаши маълумотларига кўра, мамлакатнинг Мексикага яқин чегараларидан бошқа ҳудудларида ҳам яшаб, пулни тежаш мумкин. Lifehacker қуйида Қўшма Штатларнинг арзон уй-жой ва кунлик истеъмол маҳсулотлари бўлган шаҳарлар ўнлигини ҳавола қилади.
Оклахома шаҳридаги энг йирик шаҳар штат маъмурий маркази учун энг қуйи нархлар билан фахрланса арзийди. Бу ерда тураржой харид қилиш мамлакатдаги ўртача нархдан 28,8 фоиз арзонга тушади. Бу кўчмас мулк харид қилиш ва ижара нархига бирдек тегишлидир.
Конуэйда бир неча йирик компаниялар, хусусан, рақамли маркетинг билан шуғулланувчи Acxiom компаниясининг бош қароргоҳлари жойлашган. Бундан ташқари, Марказий Арканзас университети ҳам шу ерда. Гарчи, Конуэй бу рўйхатда тураржой қимматлиги бўйича етакчилик қилса-да, Американинг бошқа шаҳарлари билан қиёслаганда кўчмас мулкка харажат унчалик ҳам катта эмас. Тиббий хизматларнинг ҳам арзонлиги шаҳар жозибадорлигини оширади.
Жонсборода Арканзас давлат университети жойлашган. Бу эса, унда истиқомат қилиш талабаларга ҳам қулайлигини англатади. Уй харид қилмоқчи бўлган мамлакатдагидан 28,2 фоиз камроқ пул тўлайди. Тиббий хизматлар ҳам унчалик қиммат эмас, Жонсборода шифокор қабули бошқа аксар шаҳарлардагидан 18 фоиз, кўзойнак танлаш 30 фоиз, стоматолог хизмати 25 фоиз арзонроқ.
Ушбу шаҳар аҳолиси даромадлари мамлакат бўйича ўртача кўрсаткичга яқин бўлган бир вақтда, кунлик яшаш қиймати анча арзонлиги билан фарқ қилади. Норманда деярли ҳамма нарса: озиқ-овқатдан тортиб бензингача арзон. Айниқса, тураржой нархи кишини хурсанд қилади. Норманда хонадонни АҚШнинг бошқа шаҳарларидан 44 фоиз арзонроққа ижарага олиш мумкин.
Индианаполис арзон шаҳарларнинг энг йириги бўлиб, йирик шаҳар қулайликлари ва арзон нархларни уйғунлаштирган. Индиана пойтахти барқарор иқтисодиёти билан фарқланади. Таҳсил олишни режалаштирганлар учун бу ерда бир неча коллеж ва университетлар, жумладан Батлер университети бор. Дунёдаги энг йирик Индианаполис музейи болаларнинг жону-дили.
Бу шаҳар барча нарса, таомдан транспортгача демократик қийматлари билан яхшидир. Бу ерда Теннесси университети жойлашган. Аёллар баскетболи шуҳрат зали ҳам шу ерда. Бундан ташқари, ундан Грейт Смоки Маунтинз миллий парки жуда яқинда.
Мемфисда арзон уй-жой дейиш, етарли эмас. Ахир, бу ерда 100 000 доллардан камроқ тўлаб, бутун бошли ҳовли-жойни харид қилиш мумкин. АҚШнинг кўплаб шаҳарларида бу маблағга ипотека бўйича илк тўловни амалга оширса бўлади.
Хонадон ижараси ҳам 1/3га арзонроқ. Шу билан бирга, иш топиш унчалик ҳам мушкул эмас. Мемфис Миссисипи дарёсига яқинлиги туфайли йирик транспорт узели ҳамдир. Бу ерда 3та йирик гигантлар FedEx, International Paper ва AutoZone компаниялари бош қароргоҳлари жойлашган.
Каламазу — нафақат арзон, унчалик ҳам бой бўлмаган шаҳар ҳисобланади. Шаҳар аҳолисининг 1/3 қисми қашшоқлик ёқасида. Бошқалари ишсиз ёки кам иш ҳақи олади. Маҳаллий иқтисодиётни юритувчи асосий двигателлар Мичиган ғарбий университети, Pfizer фармацевтика компанияси ва Stryker тиббиёт анжомларини ишлаб чиқарувчи компаниядир.
Техас штати жанубидаги ҳаёт унчалик ҳам қиммат эмаслигига айрим салбий сабаблар асос бўлади. Ҳарлинген аҳолисининг 32,5 фоизи қашшоқлик ёқасида яшайди. Шунга кўра, бу ердаги озиқ-овқат ва бензин нархлари анча арзон. Уй нархи эса, бошқа шаҳарлардагидан ўртача 98 000 доллар арзонроқ.
Мак-Аллен Ҳарлингенга қараганда каттароқ ва бойроқ: бу ерда бир оиланинг ўртача даромади 10 000 доллар баландроқ ва бу энг кам яшаш минимумида. Мак-Алленнинг салбий жиҳатлари қаторида аҳолининг 26,1 фоизи қашшоқлик ёқасида эканини айтиш мумкин. Шунингдек, шаҳарда семизликдан азият чекувчилар ҳиссаси жуда юқори. Бироқ, бу ерда турли-туман қушларни учратиш мумкин. Мак-Алленда 60 минг м2 майдондаги Quinta Mazatlan орнитолоик станцияси бор.