Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
NASA қорли Марс суратини тақдим этди
Япон олимлари гуруҳи Марсда қор топилгани ҳақида маълум қилди. Замонавий ускуналар ва космик зондлар ёрдамида олиб борилган тадқиқотлар натижаси ҳақида NASA сайтида хабар берилди.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, қорга ўхшаш ноёб модда Қизил сайёра атмосферасидаги босимнинг мунтазам ўзгариши натижасида юзага келади. Марс "қор"ининг таркиби, табиийки, Ердаги қордан фарқ қилади. У карбонат ангидриддан ташкил топиб, махсус кристалл тузилмага эга.
Олимлар, шунингдек, Марсдаги ўртача ҳарорат Ердагидан анча паст эканини таъкидлашди. Бу нафақат техника ишлаши, балки сайёранинг ўзлаштирилиш эҳтимоли учун ҳам тўсиқ ҳисобланади. Шундай бўлса-да, тадқиқотчилар инсоният эртами-кечми Қизил сайёрани эгаллаб олишига умид қилишмоқда.

Қўшимча қилиб айтиш мумкинки, бундан аввал олимлар жамоатчилик билан Марс ҳақидаги қизиқ фактларни бўлишишган. Хусусан, Қизил сайёрадаги ўртача ҳарорат Оймякондаги фавқулодда паст ҳарорат кўрсаткичларига тўғри келиши маълум қилинган.
Мавзуга оид
08:05 / 05.05.2026
12 мингта сурат: NASA Artemis-II миссиясининг тўлиқ фотоархивини эълон қилди
16:13 / 18.04.2026
“Қўрқув бўлиши табиий, аммо бу сизни тўхтатмасин”, — 17 ёшида NASA ва SpaceX билан космик лойиҳани амалга оширган Акбар ҳикояси
20:59 / 16.04.2026
Оқ уй «олимларнинг сирли ўлими ва ғойиб бўлиши» ҳақидаги маълумотларни текширади
11:10 / 16.04.2026