Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Москва кўз ёшларга ишонмайди» фильмида роль ижро этган Алексей Баталов вафот этди
Собиқ Иттифоқ халқ артисти Алексей Баталов Москва шаҳридаги шифохоналардан бирида вафот этди. Бу ҳақда kp.ru сайти актёрнинг яқин дўсти Владимир Ивановга таяниб хабар берди.
Баталов 88 ёшда эди.
«Алексей Владимирович уйқуда ҳаётдан кўз юмди. Кечқурун ухлашга ётди, эрталаб эса уйғонмади», - деган Иванов.
2017 йилнинг январида Баталов оёғидан жиддий жароҳат олди, жарроҳлик амалиётидан ўтказилди. Февралда актёр шифохонага ётқизилди, унда бўғимлар билан боғлиқ муаммолар юзага келган. Баталов май ойи бошида яна Марказий клиник шифохонага олиб кетилди.
Алексей Баталов 1928 йилда таваллуд топган. Актёр 40 дан ортиқ фильмларда роль ижро этган. Унинг энг машҳур роли эса Владимир Меньшовнинг «Москва кўз ёшларга ишонмайди» фильмидаги Гоша образи эди.
Мавзуга оид
21:43 / 16.02.2026
Россияда «Крокус» теракти иши бўйича 15 нафар судланувчига умрбод қамоқ жазоси сўралди
20:55 / 29.01.2026
Москванинг «Домодедово» аэропорти аукционда «Шереметево» аэропортига сотилди
13:56 / 08.01.2026
Собиқ депутат Россия Конституциявий судида “чет эл агентлари” ҳақидаги қонунга қарши чиқди
15:07 / 29.12.2025