Олмазор туманида ўғирлик фош этилди
2017 йилнинг 12 июнь куни тахминан соат 03:30 ларда муқаддам судланган Даврон Мирзахўжа ўғли Абдуллаев ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Олмазор тумани ҳудудида фуқаро Абдурашид Умаровнинг (жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган) уйига ғайриқонуний равишда кириб, баҳоси 4.000.000 сўмлик «Roison» русумли телевизорини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинмоқчи бўлган вақтда, ушбу ҳудудда тунги хизматни олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан далилий ашё билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми «г» банди (ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда уй-жойига ғайриқонуний равишда кириб, талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, «102» телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этиши мумкин.
Мавзуга оид
21:27 / 25.09.2024
Тошкентдан олиб қочилган машина Қамчиқ довонида ушланди
17:15 / 25.07.2024
Чорсудаги тилла дўконида кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ўғирлик содир этилди
14:51 / 08.07.2024
6 ойда 550 млрд сўмлик табиий газ ва электр энергияси ўғирланди — Энергоинспекция
09:32 / 04.07.2024