Жамият | 10:05 / 15.06.2017
17442
1 дақиқада ўқилади

Жиноятга қўл урган аёл

Баъзи пайтларда аёллар томонидан фирибгарлик, ўғирлик жиноятларини содир этилаётган ҳолатларни эшитганимизда ҳайрон бўлиб қоламиз. Қуйида шундай ҳолатлардан бири ҳақида сўз юритилади

Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизматининг хабар беришича, Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз тумани Койни қишлоғида яшовчи, уй бекаси, 1985 йилда туғилган Г.Ҳ туман ИИБга ариза билан мурожаат этади. 

Унинг билдиришича Қорапойча қишлоғида яшовчи, ишламайдиган, 1984 йилда туғилган М.А Заргарлик маҳалласи ҳудудида Г.Ҳни қўрқитиш йўли билан қулоғидан бир дона сариқ металлдан ясалган зирагини ечиб олиб кетган. 

Ариза юзасидан ички ишлар органлари ходимлари зудликда М.Ани ушлаш чораларини кўриб, кўп ўтмай қўлга олишди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 166-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда жиноятни содир этиш сабаларини ўрганиш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Мавзуга оид