Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Ўзбекистонга радиоактив материалларни ташиш учун махсус юк транспорти берди
АҚШ Ўзбекистонга радиоактив материалларни хавфсиз ташишни таъминлаш учун махсус юк транспорти берди.
Транспортни топшириш маросими Ўзбекистон ядро физикаси институтида бўлиб ўтди. Маросимда АҚШ элчихонасидаги экспорт ва чегаралар хавфсизлиги бўлими ҳамда АҚШ энергетика вазирлиги ҳузуридаги ядровий хавфсизлик миллий маъмурияти вакиллари иштирок этишди.
Махсус транспортнинг топширилиши радиоактив ва ядровий материаллар хавфини камайтириш бўйича АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги муваффақиятли ҳамкорликка яна бир мисол ҳисобланади.
Ушбу транспорт эвазига Радиоактив чиқиндиларни кўмиш бўйича республика корхонаси зарарли моддаларни ташишнинг хавфсиз тури ёрдамида Ўзбекистон фуқароларини ҳимоялашдаги салоҳиятини оширди.
АҚШ энергетика вазирлиги ҳамда АҚШ элчихонасидаги экспорт ва чегаралар хавфсизлиги бўлими потенциал зарарли моддалар солувчи хавфларни йўқ қилиш бўйича умумий саъй-ҳаракатлар доирасида радиоактив ва ядровий материалларни ташиш ва улардан ҳимоялаш мақсадида Ўзбекистон радиацион хавфсизлик маркази билан ҳамкорликда ишлайди.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
08:50 / 11.07.2026
Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний миграция ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди
22:16 / 10.07.2026
Трамп ўзи ўлдирилган тақдирда Эронни «бомбалаб ташлашни» буюрди
11:07 / 10.07.2026