Андижон вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси тасарруфидаги коллежлар 2017-2018 ўқув йили учун умумий таълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини қабул қилади. Ушбу илм даргоҳларида ёшлар ҳар томонлама етук билим ва таълим-тарбия олишлари, ҳунар эгаллашлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.
АСАКА ОЗИҚ-ОВҚАТ САНОАТИ КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖИ

720 ўринга мўлжалланган коллежнинг замонавий кўринишдаги биносида ёшлар 5 турдаги ҳунар эгаси бўлишлари учун ўқув устахоналари, ўқув хоналаридан ташқари 4та лингафон, битта компьютер хонами, тўлиқ жиҳозланган физика ва кимё лабораториялари мавжуд.
Коллежда қуйидаги йўналишлар бўйича мутахассислар тайёрланади:
1. Ошпазлик;
2. Нон-макарон маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича техник-механик;
3. Ёғ-мой маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича техник-технолог;
4. Компьютер инженерлиги;
5. Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш бўйича техник-механик.



Тажрибали педагог Роза Бурханова бошчилик қилаётган муассасада 55 нафар олий маълумотли ўқитувчи, 4 нафар катта уста, 11 нафар ишлаб чиқариш усталари ёшларга таълим ва тарбия бериб келмоқдалар.
Манзил: Андижон вилояти, Асака тумани, Арғин маҳалласи 168-уй.Тел: (90) 217 07 39
АСАКА ТУМАНИ ҚАДИМ ТРАНСПОРТ ВА АГРОСЕРВИС КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖИ

Асака туманидаги нуфузли коллежлардан бири ҳисобланган Қадим транспорт ва агросервис касб-ҳунар коллежида 700 нафардан зиёд ўқувчи таълим олади. Кенг ва ёруғ, замонавий ўқув жиҳозлари билан таъминланган билим даргоҳида ёшлар етук мутахассис бўлиб етишлари учун барча шароитлар яратилган. Исроилжон Нишонов раҳбарлигидаги муассасада ўқувчиларга 25 нафар тажрибали педагог ва 11 нафар ишлаб чиқариш таълими усталари сабоқ беради.





















