Жамият | 10:05 / 16.06.2017
12717
1 дақиқада ўқилади

Нью-Йоркда "қаллоб Ҳиллари" кўчаси пайдо бўлди

Нью-Йоркда номаълум шахслар томонидан Crooked Hill Road кўчаси кўрсаткичидаги ёзувга "A R Y" ҳарфлари қўшиб қўйилгандан кейин "Crooked Hillary" ибораси вужудга келди. Бу инглизчадан таржима қилинганда "қаллоб Ҳиллари" деганини англатади. АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп бу иборани сайловлардаги рақиби Ҳиллари Клинтонга нисбатан кўп марта ишлатганди.

Трамп сайлов кампанияси бошидаёқ Клинтонга бу "ном"ни берган. У бу номни Клинтоннинг электрон почтаси билан боғлиқ можаро ёки унинг шубҳали ҳомийлари ҳақида гапирганда қўллаган.  

Трамп яқинда ҳам бу иборани Россия билан эҳтимолий алоқадорлик бўйича нима учун Ҳиллари Клинтон эмас, балки у таъқиб қилинаётгани ҳақида савол билан юзланганда ҳам қўллаган.

Мавзуга оид