Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Суриянинг Ал-Маядин шаҳри ИШИД янги пойтахтига айланди
Суриянинг Дайр аз-Зор вилоятидаги Ал-Маядин шаҳри ИШИД террорчилик гуруҳининг янги пойтахтига айланди. Бу ҳақда Associated Press манбаларга асосан хабар берган.
Манбалар маълумотига кўра, ИШИДнинг кўплаб дала қўмондонлари сўнгги ойларда халқаро коалиция кучлари томонидан ҳужум қилинаётган Суриянинг Раққа ва Ироқнинг Мўсул шаҳарларидан Ироқ билан чегарада, Фирот дарёси қирғоғидаги водий марказида жойлашган Ал-Маядинга қочишган.
ИШИДнинг ёвуз жиноятларини фош қилиш билан шуғулланувчи ташкилот вакили Саид Муҳаммад Ҳидирнинг сўзларига кўра, шаҳар террорчиларнинг “янги пойтахтига” айланади.
“Бу гуруҳ учун сўнгги қалъа бўлади, шунинг учун жангарилар уни ўлимга қадар ҳимоя қилишади”, - деди у.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026