Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венесуэлада бирданига 4 вазир ишдан кетди
15 июнь куни Венесуэла президенти Николас Мадуро 4 вазирнинг истеъфосини қабул қилди. Бундан кўзланган мақсад уларга таъсис мажлислари учун ўтказиладиган сайловларда иштирок этишларига имкон беришдир, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Президент матбуот хизмати хабарига кўра, пенитенциар тизими ишлари бўйича вазир, коммуналар ишлари бўйича вазир, маданият вазири, ҳинду халқлари ишлари бўйича вазир лавозимини тарк этган. Ушбу вазирликларга янги раҳбарлар ҳам тайинланган. Қайд этилишича, уларнинг барчаси аёллардир.
Венесуэла миллий сайлов кенгаши раҳбари Тибисай Лусенанинг маълум қилишича, 30 июль куни миллий таъсис кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади. Кенгаш конституцияни ислоҳ қилиш билан шуғулланади. Ҳужжат лойиҳаси умуммиллий референдумга киритилади. Президент Мадуронинг бу ташаббуси оммавий норозиликлар ва мухолифатнинг жиддий танқидларини келтириб чиқарди. Улар буни давлат тўнтаришига уриниш деб баҳолашмоқда.
Мавзуга оид
08:55 / 07.07.2026
Венесуэладаги офат: қурбонлар сони ортиб бормоқда
08:28 / 02.07.2026
Венесуэлада етти кунлик мотам эълон қилинди
15:38 / 01.07.2026
Венесуэладаги зилзиладан олти кун ўтиб, 3 ёшли бола вайроналар остидан тирик қутқарилди
08:55 / 30.06.2026