Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яманда 151 мингдан зиёд вабо касаллиги қайд этилди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) хабарига кўра, Яманда вабо эпидемияси натижасида ҳалок бўлганлар сони 1054 нафарга етган.
ЖССТ маълумотларида таъкидланишича, жорий йилнинг 27 апрелидан то ҳозирга қадар вабо эпидемияси Яманнинг 23 провинциясидан 20 тасида тарқалган. Мамлакатда вабо билан касалланганлар сони 151 мингдан ошгани қайд этилган.
Яман аҳолиси мамлакатда тоза ичимлик сувининг етишмовчилиги натижасида авж олаётган вабо эпидемияси билан кураш олиб бормоқда.
Яманда 2014 йилдан буён ҳарбий можаро давом этиб келмоқда, унда бир томондан "Ансаруллоҳ" шиа ҳаракати исёнчилари ва Яман президенти лавозимидан маҳрум бўлган Али Абдуллоҳ Салим тарафдорлари, бошқа томондан эса - президент Абдураббу Мансур Ҳадийнинг содиқ тарафдорлари бўлган ҳукумат қўшини иштирок этмоқда.
Мавзуга оид
08:40 / 09.07.2026
ЖССТ Марказий Осиёни жазирама хавфидан огоҳлантирди
18:06 / 08.07.2026
Европа ва Марказий Осиёда жазирама иссиқнинг янги тўлқинлари кутилмоқда - ЖССТ
18:29 / 03.07.2026
ЖССТ ҳантавирус эпидемияси тугаганини эълон қилди
18:37 / 29.06.2026