“AKFA” компанияси малакали номзодларни танлаш ва ишга қабул қилиш ҳамда ходимларининг касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида “AkfaPro” нодавлат таълим муассасасини таъсис қилди.

Таълим муассасасида тингловчилар бизнес менежменти йўналишидаги бир неча мутахассисликлар бўйича касбга тайёргарлик ва қайта тайёргарликдан ўтадилар, малакасини оширадилар. Ўқув марказини муваффақиятли тугатган тингловчиларга диплом ва сертификатлар берилади, номзодлар компаниянинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида очилган ва янги очилаётган ваколатхоналарида иш билан таъминланади. Малакали кадрларнинг самарали меҳнатлари орқали, компанияда “AKFA” савдо белгиси остида ишлаб чиқарилаётган қурилиш моллари (радиаторлар, композит панеллар, алюмин ва ПВХ профиллари ва фурнитуралари), кенг ҳажмдаги “ARTEL” маиший техника буюмлари ҳамда янги “AKFA FOOD LINE” озиқ-овқат маҳсулотларини вилоятларга  етказиб бериш масалалари ҳал этилади.

Таълим муассасасининг  узоқ муддатли – 1 йиллик, 6 ойлик ҳамда қисқа муддатли  – 3 ойлик ва 1 ойлик ўқув дастурлари ишлаб чиқилган.

Айни вақтда марказ ходимлари мамлакатимизнинг ҳар бир минтақасида 1 йиллик “Минтақавий бошқарув” курсига бакалавр дипломига эга номзодлар  учун танлов ўтказмоқдалар.

Танлов қуйидаги босқичлардан иборат:

  1. Номзодлар маълумотномаларини (объективка) интернет орқали [email protected], [email protected] электрон манзилга юбориш.
  2. Олий маълумотли, муайян иш тажрибасига эга бўлган шахслар маркетинг, иқтисодиётни ривожлантириш ва келажакдаги режалари тўғрисида ўзбек ёки рус тилида иншо ёзиш.
  3. Таълим муассасаси вакиллари томонидан 1 ва 2-босқичлардан ўтган номзодлар билан ўзбек ёки рус тилида суҳбат ўтказиш.

Танловдан ўтган энг сара номзодлар ўқишга қабул қилинадилар.