Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Газ омборлари қуввати оширилади
Ўзбекистонда газ омборлари қуввати бир неча баробарга оширилади. Халқаро Пресс-клуб йиғилишида "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси вакилларининг маълум қилишича, бугунги кунда мутахассислар олдига Газли ва Ҳожиобод газ омборларининг қувватини ошириш вазифаси қўйилган.
Омборлар қувватининг оширилиши кузги-қишки мавсумда узлуксиз газ етказиб бериш ҳамда аҳолини газ билан таъминлаш тизимини такомиллаштиришга йўналтирилган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, Газли омборининг бугунги кундаги газ ишлаб чиқариш қуввати 3 миллиард кубометрга тенг. Холдинг хорижий ҳамкорлари билан биргаликда омбор қувватини 10 миллиард кубометр газгача оширишни режалаштирмоқда.
Бундан ташқари, мустақиллик йилларида Фарғона вилоятида қурилган Ҳожиобод газ омбори қуввати ҳам оширилади.
Ўзбекистон аҳолига газ етказиб бериш комплексини такомиллаштирмоқда. Бугунга қадар 68,6 километр газ қувурлари капитал таъмирланди, 171,9 километри эса қайта таъмирланди.
Мавзуга оид
19:41 / 04.07.2026
Коммунал соҳа билан боғлиқ мурожаатлар сони кескин ортган – Рақобат қўмитаси
18:41 / 23.06.2026
Ўзбекистонда 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди
11:00 / 22.06.2026
Андижонда ёғоч омборида ёнғин содир бўлди
16:36 / 29.05.2026