Жаҳон | 18:33 / 20.06.2017
22570
1 дақиқада ўқилади

Россия Қирғизистоннинг барча қарзларидан воз кечди

Россия ва Қирғизистон молия вазирлари Бишкекнинг барча қарзини бекор қилиш ҳақидаги баённомаларни алмашди. Бу ҳақда республика президенти Алмазбек Атамбоев сешанба куни маълум қилди.

"Шуни таъкидлаб ўтишни истардимки, Россия томонидан жуда катта ҳақиқий молиявий ёрдам кўрсатилди. Мана бугун ҳам бизнинг молия вазирларимиз Қирғизистоннинг Россия олдидаги барча қарзларини бекор қилиш ҳақидаги баённомалар алмашди", - дея маълум қилди Атамбоев РФ президенти Владимир Путин билан музокаралардан сўнг.

Мавзуга оид