Light | 10:29 / 22.06.2017
22698
2 дақиқада ўқилади

Мутахассислар қаҳва истеъмол қилиш учун энг яхши вақтни аниқлашди

Австралиялик парҳезшунос Линди Коэн қаҳвани қачон ва қандай миқдорда истеъмол қилиш ҳақида гапириб берди. Бунда ушбу ичимликнинг инсон организмига салбий таъсир кўрсатмаслиги жуда муҳим.

Унинг сўзларига кўра, қаҳвани эрталаб истеъмол қилиш кун давомида тетик ҳолатда юрмоқчи бўлган кишиларга фойда бермайди: кортизол даражаси қанчалик юқори бўлса, қаҳва ҳам шунча камроқ тетиклаштиради.

Парҳезшуноснинг маълум қилишича, қаҳвани истеъмол қилиш учун энг яхши вақт кундузги соат ўндан ўн иккигачадир, бунда кортизол даражаси бир қадар камаяди.

Коэннинг фикрича, қаҳвани кун давомида сўнгги бор тушлик давомида ичиш мумкин, яна ҳам яхшироқ вақт - 14:00, куннинг иккинчи ярмида эса бу тетиклаштирувчи ичимликни чойга алмаштирган маъқул.

"Ҳар бир инсон қаҳвага турлича қарам. Уни уйқуга олти соат қолганида истеъмол қилишни тавсия этмайман, шунда яхши уйқу таъминланади", - дейди парҳезшунос Линди Коэн.

Унинг тавсия қилишича, бир кунда 400 мг.дан ортиқ кофеин истеъмол қилиш керак эмас. Бу икки стакан дегани.

Мавзуга оид