Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркиянинг Қатарга экспорти уч баробарга ошди
Фото: ria.ru
Форс кўрфазида инқироз бошланганидан бери Туркиянинг Қатарга экспорти ҳажми уч баробарга ошди. Бу ҳақда Туркия савдо ва божхона вазири Булент Туфекчи маълум қилди, деб хабар бермоқда Haberler интернет-портали.
"Сўнгги маълумотларга кўра, 5-21 июнь кунлари давомида Қатарга 32,5 млн. долларлик маҳсулотлар экспорт қилинган, - деди у. – Бу кўрсаткич одатдаги миқдордан уч баробарга кўп". Шу билан бирга, Туфекчининг таъкидлашича, “экспорт товарлари орасида 12,5 млн. долларлик озиқ-овқат маҳсулотлари бор”.
Шунингдек, унинг қайд этишича, “амирликка помидорлар ҳам етказиб берилмоқда”. "Ҳозирги пайтда бизда помидорлар экспорти билан боғлиқ муаммо йўқ. Бизда Ироқ, Болгария, Руминия бозорлари бор. Бозордаги талабга мос тушадиган ҳажмда маҳсулот ишлаб чиқариш керак. Биз помидорларни етказиб беришимиз мумкин бўлган кўпроқ мамлакатларни топишимиз керак", - деди Туфекчи.
Мавзуга оид
21:50 / 09.05.2026
Ўзбекистонликлар "Qatar Airways"га ишга олинади
09:51 / 06.05.2026
Туркия ўзининг қитъалараро ракетасини тақдим этди
09:39 / 06.05.2026
Халқаро қидирувдаги Туркия фуқароси Перудан Ўзбекистонга олиб келинди
07:44 / 05.05.2026