Жамият | 12:28 / 26.06.2017
12904
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда бир кунда 8 та ЙТҲ қайд этилди
2017 йилнинг 24 июнь куни Тошкент шаҳар ҳудудида 8 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисасида 7 нафар шахс тан жароҳати олган, 1 нафар шахс вафот этган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.
2017 йилнинг 24 июнь куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 2263 та ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 750 тасини қўпол турдаги, 7 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 2017 йил 24 июнь куни жами 1012 та қоидабузарликлар қайд этилган бўлиб, шулардан 468 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 544 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этади.