Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда дунёдаги илк "ўрмон шаҳар" қурилиши кутилмоқда
Фото:nebesnyphoenix
2020 йилга қадар Хитойда дунёдаги илк "ўрмон шаҳар" қурилиши кутилмоқда. Бу шаҳар одатдаги шаҳарлардан атроф-муҳитни ифлослантирмай, балки уни тозалаши билан фарқ қилади. Фақатгина тикланувчи энергия манбаларига боғлиқ бўладиган келажак шаҳрида 30 минг киши жойлаша олади.
Ўрмон шаҳар лойиҳасини италиялик архитектор Стефано Боери яратган. Бундай илк шаҳар Гуанси-Чжуан мухтор туманида пайдо бўлади ва Лючжоу шаҳри билан тезюрар поезд орқали боғланади.
Янги шаҳарда 40 мингта дарахт ва ярим миллионга яқин бошқа ўсимликлар бўлади. Бу ўсимликлар биргаликда йилига 10 минг тонна карбонат ангидрид ёки деярли 60 тонна зарарли моддаларни қайта ишлай олади.

Архитекторлар ва экологлар ўсимликлар нафақат шаҳарни тозалаши, балки минглаб қушлар, ҳашаротлар ва жонзотлар учун уйга айланишига умид қилишмоқда.




Мавзуга оид
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026
Хитойда Бирма мафиясининг яна тўрт аъзоси қатл этилди
23:40 / 30.01.2026
Панама канали Хитой компаниясидан олиб қўйилди
20:07 / 30.01.2026