Сурия пойтахти Дамашқ шаҳрида содир этилган портлаш қурбонлари сони 18 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда AFP хабар тарқатди.
Бундан аввалги хабарларда теракт қурбонлари сони 8 нафар, жароҳатланганлар сони 12 нафар экани айтилганди.
Хавфсизлик кучлари томонидан таъқиб этилган террорчи-худкуш майдонда миналаштирилган автомобилни портлатиб юборгани билдирилмоқда.
Reuters манбаларига кўра, расмийлар томонидан жами 3та миналаштирилган автомобиль аниқланди. Улардан иккитаси ва икки нафар жангари Дамашқ ғарбида йўқ қилинган.












