Спорт | 09:31 / 02.07.2017
19218
2 дақиқада ўқилади

Европа чемпионатининг энг яхши футболчиси учун грандлар ўртасида «талаш» бошланди

«Реал» «Бетис» билан Дани Себальос трансфери учун музокара бошлади.

Sky Sport Italia хабарига кўра, мадридликлар жамоаси 20 ёшли бу хавбек учун 15 миллион евро тўлаб, уни севильяликлар жамоасида бир йил ижара асосида қолдиришни мўлжалламоқда.

Бу вақтда Польшада бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Европа чемпионатининг энг яхши футболчиси сифатида тақдирланган Себальос учун «Ювентус» (туринликлар ҳам шартномада кўрсатилган 15 млн евро тўлаш миқдоридаги маблағни тўлашга тайёр), «Бавария» ва «Барселона» ҳам даъвогар. Каталонияликлар футболчини сотиб олиб, уни асосий таркибга киритмоқчи.

Шу билан биргаликда «Реал» рақобатда устун келиш учун таклифни ошириши ва қўшимча бонуслар ваъда қилиши мумкин.

Дани Себальос якунланган мавсумда «Бетис»нинг асосий футболчиларидан бирига айланди, у жамоанинг 34 учрашувида майдонга тушиб, икки гол урган ва икки голга узатма берган.

Бу футболчи мадридликлар сафида Тони Кроос билан рақобат қилишига тўғри келади. Ушбу футболчиларнинг майдондаги амплуаси ҳам, ўйин услуби ҳам деярли бир хил.

Мавзуга оид