Технология | 18:10 / 02.07.2017
13119
1 дақиқада ўқилади

Илк iPhone ва iPhone 7 қурилмалари синовдан ўтказилди

iPhone фойдаланувчилари ва таҳлилчилари "олма" гаджетларининг турли моделларини турли параметрларга кўра синаб кўришади. SquareTrade суғурта компанияси таҳлилчилари биринчи iPhone ва iPhone 7 қурилмаларини ўзаро таққолашди. "Газета Daily" шу ҳақида маълум қилди.

Экспертлар икки моделни ҳам сувга солиб, асфальтга ташлаб, синаб кўришди. Кутилагиндек, iPhone'нинг энг биринчи қурилмаси сувга чидамлилик тестидан ўта олмади, зеро у ишлаб чиқарилган пайтлар  IP67 стандарти бўлмаган. Сув ва чангдан ҳимояланган iPhone 7 эса ишчи функцияларини тўлиқ сақлаб қолган.

Афсуски, асфальтга ташлаш синовидан икки смартфон ҳам ўта олмади. Иккисига ҳам зиён етди, чунки iPhone'нинг шиша экранлари жуда нозик бўлади.

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева

Мавзуга оид