Ёз ойи юртимизда жазирама иссиқ бўлганлиги сабаб, инсон организми ҳар қачонгидан-да кўпроқ сув ичишни талаб қилади. Чанқоқни қондириш учун турли ичимликлар, шарбатлар мавжуд. Бироқ уларнинг барчаси ҳам саломатлик учун фойдали эмаслигини ёддан чиқармаслик керак.

Биз ичадиган сув жазирама об-ҳавода чанқоғимизни қондирса, минг дардга даво бўлса, асаб тизимини тинчлантириб, хотиржамлик бағишласа, ундан ташқари cоғлиқ учун фойдали минералларни организмга етказиб берса – қандай яхши. Шундай сув бормикан?

Бундай сув бор! Табиатда мўъжизалар кўп, шулардан бири Ричал-Су шифобахш булоғидир!

Бизга маълумки, Кавказ тоғларидан чиқувчи маъданли булоқлар бутун дунёга машҳур. Лекин Кавказдаги барча сувлар ҳам бир хил хусусиятга эга эмас. Уларнинг жойлашган чуқурлиги, минерал таркибининг ўзига хослиги ва ер қаъридан олиниш услуби бўйича бир-биридан фарқ қилади. 

Кавказнинг 286 та машҳур маъданли сувлари орасида Ричал-Су булоғи энг шифобахш сувлар ўнталигига киритилган. Ушбу маъданли сув 1862 йилдан буён Шимолий Кавказ тоғларида, 1120 метр баландликдан олинади. Ричал-Су маъданли шифобахш булоғи XVIII асрдан бошлаб ўзининг фойдали хусусиятлари билан Грузия, Озарбойжон ва Доғистон халқлари орасида жуда машҳур бўлган. 

Ричал-Су маъданли шифобахш булоғи Россиядаги маъданли сувлар рўйхатида инсон организми учун энг керакли бўлган микроэлементлар мавжудлиги сабабли биринчи ўринларда туради. Бунинг бир нечта сабаби мавжуд:

  • Ричал-Су таркибида инсон организми учун энг керакли бўлган нафақат микро, балки макроэлементлар (йодфторкалий ва бошқалар) ҳам мавжуд;
  • Шунингдек, унда бошқа минерал сувларда учрамайдиган мураккаб таркибдаги  хлорид-гидрокарбонад-натрий маъданлари бор;
  • Булоқ Жанубий Доғистоннинг 500 гектарли қўриқхонасида жойлашган бўлиб, 250 км атрофда бирорта ишлаб чиқариш иншооти йуқ. Бундай экологик тоза шароит булоқ сувининг таркибига зарарли кимёвий моддалар аралашиб қолишидан асраб, унинг табиий мусаффолигини сақлашга ёрдам беради.