Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италияда трактор орқали Путиннинг улкан сурати ҳосил қилинди
Фото: ODN
Италиялик фермер Дарио Гамбарин Верона яқинидаги даласида трактор ёрдамида Россия президенти Владимир Путиннинг улкан суратини яратди, деб хабар бермоқда Fox News телеканали. Бу антиқа суратнинг эни 150 метрни ташкил қилади ва шу сабабли уни маълум баландликдангина кўра олиш мумкин.
Сурат муаллифи ўз асарини Гамбургда ўтадиган "Катта йигирматалик" саммитига атаб яратди. Маълум қилинишича, саммит вақтида Путин ва АҚШ президенти Дональд Трампнинг учрашуви бўлиб ўтади. Ўтган йилги АҚШдаги президент сайловларида Гамбарин Трамп ва Хиллари Клинтоннинг шундай суратларини яратганди. Унинг бундай асарлари орасида Рим папаси Франциск сурати ҳам бор.
Рассомнинг айтишича, у улкан суратларни дастлабки ҳисоб-китобларсиз, фақатгина ўткир кўзлари ва тракторни бошқариш уқувига ишонибгина яратади. Бироқ фермер асарлари умри қисқагина. Бу эса Путин сурати бир неча кундан кейин ҳайдалиб ташланишини англатади.
Мавзуга оид
16:36
Остонада Путин кортежига ҳарбий машина ҳамроҳлик қилмоқда
21:14 / 27.05.2026
Путин давлат ташрифи билан Қозоғистонга борди
21:06 / 25.05.2026
Путин россияликлар ҳимояси учун хорижда армиядан фойдаланишга рухсат берувчи қонунни имзолади
21:08 / 22.05.2026