12:56 / 08.07.2017
12562

Тошкентдаги Сингапур институти имтиҳонларини онлайн кузатиш мумкин

2017 йилдан бошлаб Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти кириш имтиҳонларини ўзининг расмий сайти ва Youtubeдаги саҳифасида тўғридан-тўғри трансляция қилади. 

Бу саҳифалар орқали кириш имтиҳони жараёнини бевосита кузатиши асносида кузатувчилар учун унинг шаффофлигини таъминлаш мақсад қилинган. Ушбу жараённи биргина ҳаволани босиш орқали кузатиб боришингиз  мумкин.

Бундан ташқари, жорий йил олийгоҳ ташкил топганига 10 йил тўлиши арафасида кириш имтиҳонларини транcляция қилишдан ташқари, янгилик сифатида математика фани ҳам кириш имтиҳонига қўшилган.

Имтиҳонлар 10 июль куни бошланиб, 21 июлгача давом этади. Онлайн трансляцияни 8.00 дан 11.20гача ҳамда 14.00 дан 17.20 гача бўлган вақтларда қуйидаги веб-ҳаволалар орқали кузатиб бориш мумкин бўлади:

Веб сайт : www.mdis.uz

Youtube порталидаги манзил : MDIS Tashkent

Top