Жаҳон | 18:30 / 09.07.2017
7247
1 дақиқада ўқилади

Вьетнамда контрабандачидан 3 тоннага яқин фил суяги олиб қўйилди

© AP Photo / Sakchai Lalit

Вьетнам ҳуқуқ-тартибот органлари мамлакатнинг марказий қисмида жойлашган Тангҳуа провинциясида истиқомат қилувчи контрабандачидан 2,7 тонна фил суягини мусодара қилиб, олиб қўйган, деб ёзади маҳаллий Tuoi Tre нашри.

Полициячилар автотрассада мамлакат пойтахти Ҳаной томон кетаётган шубҳали юк машинасини тўхтатишган. Фил суяклари машинага юкланган мевалар остида яшириб қўйилгани аниқланган.

Фил суяги, каркидон шохи ёки бир пайтлар жанубий-шарқий Осиё ва жанубий Африкада кенг тарқалган зирҳли чумолихўрнинг йўқолиб бораётган тури — панголин терисидан ясалган нарсаларга эга бўлиш бир қатор Осиё давлатлари, жумладан, Хитой, Корея ва Вьетнамдаги кибор давраларда нуфуз рамзи ҳисобланади.

Мавзуга оид