Индонезия президенти G20 саммитига олиб келган оила аъзолари харажатини ўзи тўлайди
Индонезия президенти Жоко Видодо оила аъзоларининг Туркия ва Германияда бўлган вақтлари учун харажатларини ўзи тўлайди. У бу мамлакатларда расмий ташриф билан бўлган ҳамда G20 саммитида иштирок этган. Jakarta Globe газетасининг ёзишича, давлат раҳбарининг матбуот хизмати раҳбари Бэй Маҳмудин шундай маълумотни тақдим этган.
"Президент у билан бирга борган оила аъзоларининг парвози, яшаши ва бошқа харажатларига доир чекни кўрсатишни сўради. У буларни шахсан тўлашини айтди", - деган матбуот котиби.
Бюджет шаффофлиги бўйича Индонезия форуми бош котиби ўринбосари Апун Видади ҳукуматдан президентнинг яқинда Туркия ва Германияга сафарларига доир тушунтиришлар беришни сўраган эди. Мамлакат қонунчилигига кўра, давлат раҳбари сафари чоғида фақат рафиқасини бюджет ҳисобидан олиб кетиши мумкин. Бироқ, Видодо ўзи билан бирга 3 фарзанди, келини ва бир ярим яшар неварасини ҳам олиб кетди.
Бундан ташқари, матбуот котибининг қайд этишича, "оиланинг барча аъзолари президент самолётида бўлганига қарамай, улар ноқулайликка сабаб бўлмаган ва Индонезия расмий делегацияси ишига халақит бермаган".
Мавзуга оид
17:26 / 13.11.2024
Балида вулқон отилиши туфайли 20 дан ортиқ халқаро рейслар бекор қилинди
10:17 / 11.11.2024
Ўзбекистон элчиси Индонезия президентига ишонч ёрлиқларини топширди
18:34 / 04.11.2024
Индонезияда вулқон отилиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди
16:31 / 04.11.2024