Ўзбекистон | 09:59 / 11.07.2017
34108
2 дақиқада ўқилади

Президент: Ёшлар билан шуғулланмаган раҳбарни қўймайман

Фото: kun.uz

Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, бунёдкорлик ишлари билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 7-8 июль кунлари Наманган вилоятида бўлди. 

Президент вилоят фаоллари билан бўлиб ўтган йиғилиш давомида ёшлар масаласи ва раҳбар кадрлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

“Халқ ишончини қозониш осон эмас. Амалда эгаллаш осон, унга муносиб бўлиб юриш осон эмас. Ҳаммага садоқатлилигига қараб, вафодорлигига қараб, фидойилигига қараб вақтида баҳо берамиз. Одамлар бугун хоҳлаяпти мендан: Эй, сен каттакон бўлсанг, сенга биз ишондик. Салгина бўлса ҳам бизга бугун қилиб бер, деяпти. Имкон ярат, деяпти. Шу нуқтаи назардан, шахсан мен йўналиш беришим мумкин, қарор қабул қилишим мумкин, лекин жойлардаги раҳбарлар шу қарорни, шу йўналишни агарда садоқат билан, ўзини қийнаб икки йил, одамлар сезсинки, ижро органининг ҳамма раҳбари ўзгараяпти. 

Ишонаманки, бир икки йилдан кейин бизга жуда катта куч бўлиб ёшлар кириб келади. Менинг ўзим раҳбарлик қиламан ёшларга. Қандай оғир бўлмаса ҳам, бир ҳафтада икки маротаба буларнинг дарди билан шуғулланаман. Туман, вилоятнинг ички ишлари бўладими, прокурори бўладими, солиқчиси, божхоначиси бўладими, ректори бўладими – ёшлар билан ҳафтада уч-тўрт маротаба шуғулланмаган раҳбарни қўймайман. Вазирдан бошлаб то пастгача”, - деган Мирзиёев.  

 

Мавзуга оид