Жаҳон | 13:05 / 11.07.2017
5561
1 дақиқада ўқилади

Таиландда сайёҳлар бўлган автобус тўнтарилиб кетди

Таиланднинг Пхукет оролида 10 июль куни маҳаллий вақт билан соат 23:00 (Тошкент вақти билан 21:00)да сайёҳлар бўлган автобус тўнтарилиб кетди. Автобус ичида 36 йўловчи бўлган, улардан 31 нафари хитойлик сайёҳлар.

Phuket News газетасининг хабар қилишича, икки киши ҳалок бўлган ва 29 нафари жабрланган.

Дастлабки маълумотларга кўра, автобус тормози ишдан чиққан ҳамда ҳайдовчи бошқарувни йўқотган, натижада автобус тўнтарилиб кетди.

Таъкидланишича, бу сўнгги икки ҳафтада юз берган иккинчи шундай ҳодисадир. 30 июнь куни сайёҳлар бўлган автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, мотоциклга келиб урилганди. ЙТҲ оқибатида бир инсон ҳалок бўлди ва яна 26 нафари жароҳатланди.

Мавзуга оид