Hyperloop One янги транспорт прототипини муваффақиятли синовдан ўтказди
Hyperloop One компанияси янги турдаги транспорт воситаси (капсула)ни намойиш этиб, унинг муваффақиятли синовини ўтказди. Бу ҳақда "Сумма" гуруҳи ахборот баённомасида сўз юритилган. "Сумма" гуруҳи хўжайини Зиёвуддин Муҳаммадов компания директорлар кенгаши аъзоси ҳисобланади.
Hyperloop One янги универсал капсуланинг янги илк намунасини намойиш қилган. У вакуум қувур ичидаги аравачада ҳаракатланади. Капсула алюминий ва полимер композит материаллардан ясалган. Унинг узунлиги — 28 фут (8,5 метр)дир.
Невада штати саҳросидаги DevLoop синов майдонида бўлиб ўтган тест жараёнида махсус аравачага ўрнатилган капсула 5,3 сония вакуум қувур ичидаги йўлда фақат электромагнит нурланиш воситасида ҳаракатланган.
Невада штати саҳросидаги DevLoop синов майдони
Аравача 2G тезликка эришиб, соатига 112,6 кмгача тезлашган. Директорлар кенгаши раиси ва Hyperloop One асосчиларидан бири Шервин Пишеварнинг сўзларига кўра, бу Hyperloop технологиясининг биринчи кенг қамровли синовидир. Хабарда айтилишча, синовларнинг иккинчи босқичида аравача соатига 402 км тезликка эришиши керак. Унда, капсула ўлчами ҳам ҳақиқийсига тенглаштирилади.
Маълумки, Hyperloop ғоясини 2012 йилда муҳандис, тадбиркор, сармоядор Илон Маск илгари сурган эди. Hyperloop One компаниясидан ташқари Hyperloop Transportation Technologies ҳам шу соҳада изланишлар олиб бормоқда.
Мавзуга оид
21:33
Маск ўз рекордини янгилаб, яна тарихдаги энг бадавлат инсонга айланди
16:59 / 18.11.2024
АҚШдан Хитойгача 40 дақиқада: Илон Маск самолётларни ракеталарга алмаштирмоқчи
17:11 / 15.11.2024
Илон Маск Эроннинг БМТдаги элчиси билан махфий учрашув ўтказгани маълум бўлди
12:05 / 15.11.2024