Дани Алвес расман «ПСЖ» аъзосига айланди.
34 ёшли бразилиялик футболчи парижликлар клуби билан икки йиллик шартномага имзо чекди. Алвес янги жамоасида 32-рақам остида ҳаракат қилади.
Дани Алвес аввалига «Манчестер Сити» сафига ўтиши кутилган, аммо кутилмаганда у йўналишни Париж томон ўзгартирди.
ОАВда ёзилишича, парижликлар унга «Манчестер Сити»дан кўра икки баравар кўпроқ маош (йилига 10 млн евродан ортиқ) таклиф этишган.
Футболчи «Ювентус»дан эркин агент мақомида Франция чемпионатига келди.












