Жамият | 16:55 / 14.07.2017
7021
2 дақиқада ўқилади

Чилонзорда талончи ушланди

2017 йилнинг 19 июнь куни тахминан соат 20:00ларда номаълум шахс ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ равишда талон-торож қилиш мақсадида, Чилонзор тумани худудида фуқаро Оксана Федоровага (жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган) соғлиги учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, унга тегишли бўлган билак узуги ва "SОNY" русумли уяли телефонини эгаллаб олган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан, Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 2-қисми «а» банди (талончилик, яъни соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни муқаддам судланган Баҳром Холхўжаев содир этганлиги аниқланган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. 

Юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, «102» телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этиши мумкин.

Мавзуга оид