Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бир оёғи йўқ эркак 13 ёшли мактаб ўқувчисини уч метрли акуладан қутқариб қолди
ЖАРнинг Ист-Лондон шаҳри яқинида катта оқ акула сёрфинг билан шуғулланаётган мактаб ўқувчисига ҳужум қилди. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.
13 ёшли Зое Стейн қирғоқдан 75 метр масофага қадар сузиб кетган ва сёрфинг тахтачасида, оёқларини сувга туширган ҳолда ўтирган. «Мен ўзимга қараётган катта қора кўзни кўрдим, сўнг кучли шовқин эшитилди», - дея эслайди у акуланинг ҳужумини. Уч метрли балиқ сёрфинг учун тахтачани тишлари билан ушлаб олган ва қизни сувга улоқтириб юборган.
Зое бошқа сёрферларнинг бақираётганини эшитиб қолди ва тахтачанинг бир қисмига чиқиб олишга улгурди, бироқ қўрқув сабаб бундан кейин нима қилиш лозимлигини тушунмаган. Мактаб ўқувчисини бир оёғи йўқ фотосуратчи Жан-Поль Водри қутқарди. У ўз тахтачасида унинг ёнига сузиб келди ва акула ҳақида ўйламасликни, қирғоққа қараб сузишни сўраган.
Водрининг фикрича, агарда қизча тахтачада қимирламай ўтирмаганида, воқеа бошқача якун топиши аниқ эди.
Мавзуга оид
18:35 / 18.04.2026
Малдивда сайёҳ акула ҳужумидан сўнг бир оёғидан айрилди
18:50 / 20.01.2026
Австралияда акулалар ҳужумидан кейин ўнлаб пляж ёпилди
13:57 / 21.12.2025
ЖАРдаги барда отишма. Ўнга яқин киши ҳалок бўлган
10:41 / 28.11.2025