Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бекободда ФҲДЁ ҳамда давлат нотариал идорасининг янги биноси фойдаланишга топширилди
Бекобод туманида ФҲДЁ ҳамда давлат нотариал идорасининг янги биноси фойдаланишга топширилди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги матбуот хизмати.
Замонавий ва миллий архитектура ечимлари уйғунлигида қад ростлаган кўркам бинода янги оилаларнинг никоҳини қайд этиш учун тантаналар зали, келин-куёвлар ва фуқаролар учун алоҳида кутиш хоналари, архив ҳамда давлат нотариал идораси жой олган.
Бино замонавий жиҳозлар, алоқа ва коммуникация воситалари билан таъминланган. Унда йигит-қизларни ҳаётга тайёрлаш, соғлом турмуш сабоқлари, рўзғор сирларидан хабардор этувчи ”Оила дорилфунуни”, “Ёш оила қурувчилар мактаби” машғулотларини ўтказиш учун барча қулайликлар яратилган.

Шу куни янги “Бахт уйи”да ёшларнинг никоҳлари тантанали қайд этилиб, уларга “Никоҳ гувоҳнома”си топширилди.
Мавзуга оид
08:30 / 09.01.2026
Нотариал ҳаракатларни онлайн тасдиқлаш тартиби расман йўлга қўйилди
10:34 / 16.12.2025
Бекободда машинада одам уриб ўлдириб, жасадни каналга оқизиб юборган “опер”га хотини ёрдамлашгани маълум бўлди
12:23 / 12.11.2025
Тезкор тадбирларда валюта айирбошлашнинг ноқонуний схемалари аниқланди
00:02 / 03.11.2025