Гулен АҚШ уни Туркияга топширишига ишонмайди
Туркия ҳукумати томонидан 2016 йил июнида амалга оширилган давлат тўнтаришига уриниш ташкилотчиси сифатида айбланадиган мухолифатчи Фатҳуллоҳ Гулен ўзининг экстрадиция қилинишига ишонмайди. 20 йилдан ортиқ вақт давомида АҚШ ҳудудида истиқомат қилиб келаётган Гуленнинг ишонч билдиришича, Оқ уй раҳбари Доналд Трамп уни топшириб юбормайди.
«Мен бу таҳдидни жиддий қабул қилмайман. Трампнинг шахсий фикридан бехабарман, аммо мен у Туркия президенти талабини бажариб, Қўшма штатларнинг халқаро миқёсдаги обрўси бўйича таваккал қилади деб ўйламайман. Шу туфайли мен бундай эҳтимолдан ташвишда эмасман», — деган Гулен France 24 эфирида.
У Туркиядаги исённи текшириш учун халқаро комиссия тузишга чақирган. Шу билан бирга у агар ўзининг 16 июль воқеаларига алоқадорлиги бўйича кичик бўлса-да исбот топилса, чипта олишга тайёрлигини маълум қилган.
Мавзуга оид
16:53
АҚШда президентлик сайлови бошланди
14:57
Трамп ёки Ҳаррис. Улар сайловда ютиши учун 10 сабаб
21:40 / 04.11.2024
Трамп ниманинг эвазига ғолиб бўлиши мумкин? Ҳаррис-чи? Йилнинг асосий сайлови учун батафсил превю
16:14 / 04.11.2024