Комилов Бельгия ташқи ишлар вазири билан учрашди
2017 йилнинг 18 июнь куни Брюссель шаҳрига ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Бельгия Қироллиги Бош вазири ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Дидиэ Рейндерс билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат чоғида икки томонлама алоқаларни сиёсий ва парламентларо алоқалар, ўзаро савдо, маданий-гуманитар алмашинув каби йўналишларда янада ривожлантириш ва чуқурлаштиришнинг долзарб масалалари батафсил муҳокама қилинди.
Музокараларда қайд этилганидек, дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йили давомида ўзаро манфаатли ҳамкорликда катта тажриба орттирилди. Хусусан, икки давлат ташқи сиёсат идоралари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг мунтазам ўтказилиши ҳамкорлик ҳолатини ҳар томонлама пухта ўрганиш ва томонларни қизиқтирган истиқболли соҳаларни аниқлаш имконини яратади.
Учрашувда айрим халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Мавзуга оид
19:07 / 13.09.2024
Абдулазиз Комилов АҚШнинг Афғонистон бўйича вакили билан учрашди
11:10 / 14.08.2024
Абдулазиз Комилов: «Қўшнилар билан ҳеч қандай муаммо бўлмаслигига эришиш – ташқи сиёсатимизнинг устувор йўналиши»
15:50 / 20.01.2024
Абдулазиз Комилов Брюсселда ЕК раҳбарининг бош маслаҳатчиси билан учрашди
12:52 / 20.01.2024