Жаҳон | 12:34 / 19.07.2017
7447
1 дақиқада ўқилади

Лукашенко Украина шарқидаги можаро сабаб Порошенко билан кўришмоқчи

Беларусь президенти Александр Лукашенко 20-21 июль кунлари Украинага расмий ташриф билан боради ҳамда украиналик ҳамкасби Пётр Порошенко билан музокаралар ўтказади. Бу ҳақда Беларусь президенти матбуот хизмати хабар берган.

"Украина президенти Пётр Порошенко билан музокаралар “яккама-якка” ва кенгайтирилган шаклда бўлиб ўтади", - дея хабар берди Беларусь раҳбари матбуот хизмати. Хабарда айтилишича, давлат раҳбарлари мамлакатлар ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама этишади.

Шунингдек, “чегарадаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича услубларни мувофиқлаштириш” ҳам режалаштирилган.

"Учрашувдаги мавзулардан бири – Украина шарқидаги можарони ҳал этишдир. Беларусь бунда жараён томонларига музокаралар майдончасини тақдим этмоқда", - дейилади хабарда.

Кутилишича, музокаралар якунида қатор ҳужжатлар имзоланади, улар иқтисодиёт, илмий-техника, маданият ҳамда миллатлараро муносабатлар соҳасидаги ҳамкорликка тегишли бўлади.

Мавзуга оид