Спорт | 12:50 / 19.07.2017
10228
2 дақиқада ўқилади

Неймардан келажаги ҳақида сўрашди

«Барселона» ҳужумчиси Неймар клубдан кетмоқчи эмас ва янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда. У «ПСЖ»га ўтаётгани ҳақидаги хабарларни инкор этди.

«Ўтган мавсум «Барселона»даги энг яхши мавсумим бўлди. Мен бу ерда бахтиёрман, бу менга янада яхшироқ ўйнашимга ёрдам бермоқда. Мен ўзимнинг яхши сифатларимни намойиш этмоқдаман. Ҳа, биз ўзимиз истаган барча совринларни юта олмадик. Лекин мен бу ерда ҳаммаси қониқтирмоқда. Мен айни вақтда янги мавсумни сабрсизлик билан кутмоқдаман, бу мавсумда янада ажойиб лаҳзалар бўлишига умид қиламан», - дея Неймарнинг сўзларини келтирган Mundo Deportivo.

Ўтган кунлар давомида Неймар «ПСЖ»га ўтиши, парижликлар жамоаси унинг трансфери учун 222 миллион евро тўлашга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Кейинроқ каталонияликлар клуби спорт директори Роберт Фернандес ушбу футболчини сотиб олишга ҳеч бир клуб қодир эмаслиги, унинг қолиши 200 фоизга аниқ эканини айтиб ўтганди.

Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси муддати 2021 йилга қадар тузилган.

Мавзуга оид