Пенсияга чиққан кишилар учун энг қулай давлатлар номи маълум бўлди
Франциянинг Natixis молия корпорациясининг Global Retirement Index рейтингида пенсияга чиққан кишилар учун жаҳондаги энг қулай бўлган давлатлар номи келтирилди. Индекс рўйхатидан 43 мамлакат ўрин олган.
Рейтингни тузишда пенсияга чиқиш қулайлиги тўрт омил асосида баҳоланди: молиявий аҳвол, моддий таъминланганлик, ҳаёт сифати ва соғлиқ. Ҳар бир омил 0 дан 100 фоизгача даражада баҳоланди.
Рўйхатнинг биринчи ўрнидан Норвегия жой олди – 86 фоиз. Швейцария (84%) ва Исландия (82%) мос равишда иккинчи ҳамда учинчи ўринларни эгаллашган бўлса, Швеция (80%) ва Янги Зеландия (80%) илк бешликка якун ясаб берди.
Шунингдек, топ-10ликдан Австралия (78%), Германия (77%), Дания (77%), Нидерландия (77%) ва Люксембург (76%) жой олди. Шу билан бирга, сўнгги ўринларни Бразилия (41%), Греция (40%) ҳамда Ҳиндистон (12%) эгаллашди.
Мавзуга оид
19:02 / 28.10.2024
Ўзбекистон дунёнинг энг кучли армиялари рейтингида 20 таликка кирди
13:50 / 25.10.2024
Ўзбекистондан Дания ва Норвегияга миллий маҳсулотлар экспорти йўлга қўйилади
19:30 / 24.10.2024
Норвегияда 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлаш таклиф этилди
22:04 / 23.10.2024