Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 07:55 / 20.07.2017
15147
1 дақиқада ўқилади
Россия Ироққа танклар етказиб беради
Фото: РИА "Новости"
Москва Ироққа Т-90 рус танкларини етказиб бериш бўйича шартнома имзолашди, деб хабар қилмоқда «Известия».
Бу ҳақда нашрга Россия президентининг ҳарбий-техник ҳамкорлик масалалари бўйича ёрдамчиси Владимир Кожин айтиб ўтган.
«Катта партия учун каттагина шартнома, аниқ суммани айта олмайман, жуда кўп миқдорда», - деди у.
Шу билан бирга, Россия стратегиялар ва технологияларни таҳлил қилиш марказидан таъкидлашларича, шартнома қиймати 1 млрд доллардан ортиқ бўлиши, танкларнинг миқдори эса бир неча юзтани ташкил этиши мумкин.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш