Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда янги турар-жой мажмуаси қурилади
Вазирлар Маҳкамасининг 7 июлдаги қарори билан Тошкент шаҳрида тез қурилувчи ва арзон турар-жойлар қуришни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.
Қурилиш 2017-2018 йиллар давомида пойтахтнинг Олмазор туманидаги “Тошкент чинни заводи” собиқ заводи ҳудудида амалга оширилади. “Янги Олмазор” турар-жой мажмуаси ўз ичига:
• олтита 9 қаватли кўп хонадонли уйлар;
• замонавий энергия самарадор технологияларни жорий этиш орқали қурилиш конструкциялари ва маҳсулотларидан фойдаланган ҳолда 9-қаватли тажрибавий кўп хонадонли уйни қамраб олади.
Қурилган турар-жой асосан ёш оилалар, эскирган уйларда яшовчилар, шунингдек, турар-жой шароитлари яхшиланиши лозим бўлган фуқароларга тақдим этилади.
Турар-жой мажмуаси жисмоний шахсларнинг бошланғич тўловлари (хонадон қийматидан 25 фоиз), Давлат бюджети маблағлари ва бошқа манбалар ҳисобидан қурилади.
Ташқи ва хонадон ичидаги муҳандислик тармоқлари, йўллар, йўлаклар, уй ҳовлисидаги иншоотлар, болалар майдончалари, ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, лойиҳани ишлаб чиқиш Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган ташкилотлар имтиёз ва преференцияларга эга.
Мавзуга оид
19:48 / 03.07.2026
«Уйим реновацияга тушса нима бўлади?» – Энг долзарб саволларга жавоблар
10:20 / 03.07.2026
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
09:00 / 01.07.2026
Тошкент ва Навоийда мансабдорлар пора билан ушланди
22:48 / 28.06.2026