Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев таътилга чиқди, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.
«Давлат раҳбари қисқа муддатли таътилга чиқди», - дейилади хабарда.
РИА Новости’нинг хабар беришича, Назарбоев январь ойи бошларида ҳам қисқа муддатли таътилга чиққанди.
Эслатиб ўтамиз, 6 июль куни Қозоғистон президенти 77 ёшга тўлди.

















