Порошенко ва Лукашенконинг учрашуви пайтида Украина давлат чегара хизмати раҳбари ҳушидан кетди (Видео)
Беларусь президенти Александр Лукашенконинг Киев шаҳридаги чиқиши вақтида Украина давлат чегара хизмати раҳбари Виктор Назаренко ҳушидан кетди. Тадбир Украина президенти Пётр Порошенко иштирокида бўлиб ўтаётганди.
УНИАН’нинг Украина президенти маъмурияти матбуот хизмати вакилларига асосан ёзишича, Лукашенко чиқиш қилаётган пайтда давлат чегара хизмати раҳбари Виктор Назаренко ҳушидан кетган.
Бундан аввалги хабарларда ҳушидан кетган инсон Украина миллий илм-фан академияси президенти экани айтилди. Бироқ, кейинчалик у давлат чегара хизмати раҳбари экани тасдиқланган.
Аввалроқ Беларусь президенти Александр Лукашенко 20-21 июль кунлари Украинага расмий ташриф билан бориши ҳамда украиналик ҳамкасби Пётр Порошенко билан музокаралар ўтказиши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
20:49 / 11.11.2024
Беларус расман БРИКС бўйича шерик давлат мақомини олди
22:17 / 07.11.2024
Лукашенко яна 31 нафар сиёсий маҳбусни афв этди
14:30 / 05.11.2024
Лукашенко: РФ Беларус орқали Полша, Литва, Латвия ва Украинага ҳужум қилмоқчи эмас
13:10 / 24.10.2024