Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Android яратувчиси Essential смартфони “бир неча ҳафта” ичида етказиб берилишини айтди
Android яратувчиси Энди Рубин Essential Phone смартфонлари қачон етказиб берилишини маълум қилди. Компания раҳбари эҳтимолий харидорларга мактуб йўллаб, унда етказиб бериш “яқин бир неча ҳафта ичида” амалга ошишини айтилади.
Мактуб Essential’нинг Twitter’даги расмий саҳифасида эълон қилинди. Унда айтилишича, компания ҳозирда америкалик ва халқаро маҳсулот етказиб бериш хизматлари билан ишламоқда ҳамда қурилмани сертификатлаш масаласини ҳал этмоқда. Бу жараёндаги мураккабликлар нима билан боғлиқ экани айтилмаяпти. Сотувлар қачон бошланиши очиқланмаган.
2017 йилнинг 17 июль куни The Financial Times газетаси Essential АҚШдан ташқари, Япония, Буюк Британия ва Европада ҳам смартфонлар сотишни режалаштираётгани ҳақида хабар қилганди.
Энди Рубин Essential PH-1 смартфонини 2017 йилнинг май ойи охирида тақдим этди. Ўшанда у етказиб бериш ишлари 30 кун ичида бошланишига ваъда берди, бироқ бу рўй бермади. Июль ойи ўрталарига келиб смартфонлар ҳамон сотувга чиқарилмади.
Мавзуга оид
20:41 / 30.06.2026
Янги Samsung Galaxy 2026 йилнинг "энг бемаъни" смартфони деб топилди
20:13 / 24.06.2026
Nothing «орзудаги смартфон» концепциясини намойиш этди
20:41 / 22.06.2026
Етакчи Android брендлари 7 дюйм экранли смартфонни тайёрламоқда
09:39 / 19.06.2026