Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Биз у қолишини истаймиз»
«Барселона» жамоаси бош мураббийи Эрнесто Вальверде Халқаро чемпионлар кубоги доирасида «Ювентус»га қарши учрашувдан кейинги фикрларини билдириб ўтди.
«Биз бир мақсад йўлида муштарак бўлдик. «Барселона» рақиб кучли бўлишига қарамасдан, ўйин давомида тўпни назорат қилди. Ўйин давомида ўз кучимизга бўлган ишонч ортиб борди. Мен «Ювентус» устидан қозонилган ғалабада кўп ижобий жиҳатларни кўрдим», — дея Вальверденинг сўзларини келтирган Goal.
У каталонияликлар жамоасида Неймарнинг ўрни жуда муҳим эканини қайд этиб ўтган.
«Барселона»ни Неймарсиз тасаввур қилиб бўлмайди. У биз билан қолишини хоҳлаймиз, унинг ўрни жамоамизда жуда муҳим. Бу кўриниб турибди», — дея қўшимча қилган мутахассис.
Неймарнинг дубли эвазига «Барселона» «Ювентус»дан устун келди ва маълум маънода ўтган мавсумда ЕЧЛдаги мағлубият учун қасос олди.
Бундан аввалроқ Америкадаги ESPN нашри Неймар «Пари Сен-Жермен» билан шахсий шартнома борасида келишувга эришгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Мавзуга оид
12:17 / 01.02.2026
Шомуродовда яна гол, Лондон дербисида можаро, Салоҳда рекорд. Кун ўйинлари
14:12 / 28.01.2026
ЕЧЛда сўнгги тур: кимга қандай натижа керак?
17:16 / 22.01.2026
«Барса» ва «Сити» ўтиш ўйинларига қоладими? ЕЧЛнинг сўнгги тури арафасидаги вазият
12:32 / 22.01.2026