Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лукашенко Мирзиёевни юбилей билан табриклади
Беларусь президенти Александр Лукашенко Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни 60 ёшга тўлгани билан табриклади. Бу ҳақда Belta.by Лукашенконинг матбуот хизматига асосан хабар берган.
"Беларусда Сизни тажрибали ва доно давлат раҳбари сифатида билишади. Сиз фуқароларнинг катта қўллаб-қувватловига эгасиз ва ватанингиз фаровонлигини таъминлаш, унинг иқтисодий қуввати, халқаро аренадаги нуфузи, жамиятдаги тинчлик ва тотувликни мустаҳкамлаш учун барча саъй-ҳаракатларни кўрмоқдасиз", - дейилади табрикда.
Александр Лукашенконинг ишонч билдиришича, икки томонлама мулоқотнинг фаоллашиши Беларусь ва Ўзбекистон миллий манфаатларига жавоб беради ҳамда кўп томонлама шерикликни қалин икки давлат халқлари ўртасидаги дўстона анъаналар ва ўзаро тушуниш асосида янада чуқурлаштиришга ёрдам беради.
Мавзуга оид
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
22:16 / 16.06.2026
Ватикан ва «яҳудийлар лоббиси» Путинни алдади — Лукашенко
09:00 / 01.06.2026
Лукашенко: “Украинадаги воқеалар Арманистон учун сабоқ бўлиши керак”
22:20 / 24.05.2026