Маълум бир машинанинг меъёрий краш-тест доирасида йўл-транспорт ҳодисаси сунъий равишда келтириб чиқарилади. Бунда машина соатига 64,34 км тезликда маркази бироз четлаштирилган ҳолатда бетон тўсиққа келиб урилади. Ёки тўсиқ соатига 50 км тезликда машинанинг ҳайдовчи ўтирган томонига келиб урилади. Баъзан паст ёки ўрта тезликларда орқадан келиб урилиш ҳолатлари ҳам синаб кўрилади.
Олинган натижалар истеъмол сифатига таъсир кўрсатади ва ҳайдовчида хавфсизлик борасида хомхаёлни шакллантиради. Бироқ, ҳаётда IIHS таснифи бўйича 5 юлдузли машиналарнинг дарахтга келиб урилганда парчаланиб ётганига гувоҳ бўлиш мумкин. Автомобилнинг олдинда кетаётган тиркама остига кириб кетиши деярли доимо ўлим билан якунланади. Шунга қарамай, айтиш жоизки,сўнгги бир неча ўн йиллар давомида ўтказиб келинаётган автомобиль ҳалокатларига доир тестлар ЙТҲларда жароҳатлар олиш сонини камайтиришга хизмат қилмоқда. Қуйида шу тестлар орасида энг даҳшатли натижа кўрсатган 8 та синовдан хабардор бўлишингиз мумкин.
Йирик автомобиль кичигига қарши
Одатда автомобиль қанча йирик бўлса кичик машина билан тўқнашувда устун келади, деган тасаввур ҳосил бўлади. Ҳар ҳолда 40 йиллар аввал шундай бўлган. 1971 йилда суратга олинган фильмни кўриш кифоя қилади. Аммо, кичик ҳажмли машиналар ўшандан бошлаб мустаҳкамроқ бўла бошлади. Натижада кўплаб хавфсизлик ёстиқчалари билан жиҳозланган кичик машиналар йўловчиларига жиддий автофалокатларда тирик қолиш имконини беради. Буни «F-150 vs Civic» краш-тестида ҳам кўриш мумкин.
Шунга қарамай, таъкидлаш лозим, инерция қоидасини ҳеч ким бекор қилгани йўқ. Шу боисдан ҳам йирикроқ автомобилда соғ қолиш эҳтимоли катта.
Портловчи машина
1971-1978 йилларда ишлаб чиқилган Ford Pinto митти автомобили портловчи машина деб аташган. Краш-тестлар натижаси шуни кўрсатганки, автомобиль ортидан келиб урилган машина йўловчиларининг ҳам тирик қолиш имкони кам бўлган. Америкада «Woe the Pinto» яъни «Пинто қайғуси» деб аталган жараён автомобилсозликда ҳаддан ортиқ арзончилик ортидан қувиш жуда хавфли эканини исботлайди. Муҳандислар 2 минг доллар атрофидаги автомобилни ишлаб чиқаришни мақсад қилишди. Имкони бор барча нарсада иқтисод қилишди. Натижада ёқилғи идиши орқа ўқ устига жойлашиб қолди. Аслида компания машинага орқадан келиб урилган тақдирда ҳам портлаш юз бериши мумкинлигини билган. Аммо, ҳисоб-китоблар шуни кўрсатганки, ҳар бир машинани 11 долларга қимматроқ сотгандан кўра, эҳтимолий энг йирик товон пули тўлаш арзонроқ бўлган. 1978 йилгача ҳаммаси жойида эди. Ўша йили Америка ҳаракатланиш хавфсизлиги миллий бошқармаси Ford Pinto краш-тестиига доир фильмни намойиш қилганидан сўнг ҳаммаси аксинча авж ола бошлади.

















