Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “Касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртлари битирувчиларини танлаб олиш ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат ЎзАда жойлаштирилган.
Norma.uz’нинг ёзишича, мутахассис ва қутқарувчи лавозимларига қабул қилиш учун талаблар олий ўқув юртлари ва касб-ҳунар коллежлари учун алоҳида белгиланган.

Юқорида келтирилган талаблардан ташқари, битирувчилар:
• амалдаги ишчи ва хизматчилар асосий лавозимлар Классификатори талабларига мувофиқ бўлиши;
• муддатли ҳарбий хизматни ўтаган бўлиши керак.
Ишга қабул қилиш қандай тартибда ўтказилади?
Мазкур тартиб:
• “Фавқулодда вазиятларни олдини олиш”, “Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фаолияти”, “Ғаввослик касби” , “Авария-қутқарув хизмати” мавзулари бўйича семинарлар, суҳбатлар ўтказиш;
• талабаларни амалиётга жалб қилиш;
• ишга қабул қилинишга номзодлар рўйхатига киритиш;
• амалдаги қонунчилик норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига асосан ишга қабул қилиш (биринчи навбатда махсус тайёрланган олий ўқув юртлари ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини) кўринишида амалга оширилади.
Номзодларни танлашнинг ўрнатилган тартиби қуйидаги таълим муассасалари талабалари ва ўқувчиларига нисбатан амал қилади:
• Ислом Каримов номидаги ТДТУ;
• Наманган давлат университети;
• Тошкент кимё-технология институти;
• Андижон машинасозлик институти;
• Андижон қурилиш-транспорт коллежи;
• Самарқанд ахборот технологиялари коллежи;











